Новости сайта

Ҳурматли талабалар!

 
Picture of Абдурахман Байдуллаев
Ҳурматли талабалар!
by Абдурахман Байдуллаев - Saturday, 4 April 2020, 9:54 AM
 

Сизлар учун уйда ўтириб онлайн таълим олишингиз учун шароит яратиш мақсадида, институт профессор-ўқитувчилари томонидан жорий семестр учун барча фанлардан Moodle LMS тизимида электрон ўқув курслари яратилди. Институтнинг барча профессор-ўқитувчилари ва талабалари АТМ томонидан рўйхатдан ўтказилган.

Тизимдан рўйхатдан ўтган барча фойдаланувчилар онлайн ўқув курсларидан бемалол фойдаланиш имконияти яратилган. АТМ томонидан профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун фойдаланиш йўриқномалари ишлаб чиқилди. Онлайн ўқув курсларидан фойдаланиш йўриқномасини қуйидаги манзил орқали олишингиз мумкин. 

1. Moodle LMS Масофавий таълим платформасида ўқув ресурсларини яратиш бўйича йўриқномаси (Профессор-ўқитувчилар учун).


2. Moodle LMS Масофавий таълим платформасида талабаларнинг масофавий курслардан фойдаланиши бўйича йўриқномаси (Талабалар учун).

Ахборот технологиялари маркази