“Педагогик технология ва педагогик маҳорат” фани бўйича тузилган мазкур ўқув услубий мажмуа магистратура таълим йўналишлари ўқув режасидаги “Умумметодологик фанлар блоки”нинг энг муҳим курси бўлиб, фармацевтика  ихтисосликлари бўйича таҳсил олаётган магистрантлар учун мўлжалланган.

Мазкур мажмуанинг назарий қисми педагогик технология фанининг предмети, мақ-сад ва вазифалари; педагогик технологиянинг методологик ва назарий асослари; ўқув жараёнини лойиҳалаш ва режалаштириш; замонавий таълим технологиялари; интерфаол таълим методлари;  инновацион педагогик технология;  педагогик маҳорат ва унинг ўқи-тувчи фаолиятида тутган ўрни; педагогик такт ва педагогик одоб; ўқитувчининг касбий фаолиятида педагогик техниканинг ахамияти; нутқ техникаси ва нотиқлик маданияти каби масалаларни ўзида акс эттиради.

Шунингдек, мажмуада амалий машғулотлар мавзулари ва топшириқлари, кейслар банки ва талабаларнинг мустақил иш  топшириқлари акс этган.

“Педагогик технология ва педагогик маҳорат” фани бўйича тестлар ва глоссарийлар ҳам берилган.

Талабаларни баҳолаш мезонлари, фойдаланилган адабиётлар руйхати кўрсатилган.

“Педагогик технология ва педагогик маҳорат” фани бўйича фан дастури ва ишчи дастур илова қилинган.

Мазкур ЎУМдан  фармацевтика таълимида педагогик технологияларни қўллаш ҳамда педагогик маҳоратни ривожлантиришда назарий ва амалий материал сифатида фойдаланиш мумкин.

 


PTva PM.pdfPTva PM.pdf