сўнгги йилларда фармацевтика фаолиятини такомиллаштириш борасида давлатимиз томонидан бир қатор чора-тадбирлар қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПФ-5460-сон “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларии ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 январдаги ПҚ-3489-сон “Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сон “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 4 июндаги ПҚ-3769-сон “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғриси”даги қарори, 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”даги қарорлари ва мазкур фаолиятга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу фан муайян даражада хизмат қилади.

Ўзбекистонда фармацевтика тизимининг такомиллашуви, бу тизимдаги ислоҳотларнинг самарали ривожи ва халқаро стандартлар миқёсида ҳаётга татбиқ этилиши кўп жиҳатдан замон талабига жавоб берадиган фармацевт-мутахассисларни тайёрлаш сифатига боғлиқ. Ҳозирги шароитда ОТМни битирган фармацевт кадрлар ўзгарувчан бозор шароитида янгича тафаккур асосида фаолият юритишлари учун улар замонавий билимларга эга бўлишлари, иқтисодий жиҳатдан етук мутахассис бўлишлари керак. Фармацевтика ташкилотларида бошқарув тизими мутахассислик фани бўйича билим савияси эса мутахассисларимизнинг менежмент ва маркетинг асослари бўйича билим ва кўникмаларининг мукаммаллигига боғлиқ. Шу билан бирга, 5А510502 – Фармацевтика ишини ташкил қилиш ва бошқариш магистратура мутахассислиги учун мўлжалланган Фармацевтика ташкилотларида бошқарув тизими мутахассислик фани ушбу билимларни шакллантиришни кўзда тутади. Магистратура мутахассислигида тахсил олаётган магистратура талабалари мутахассислик фани бўйича келгуси бошқарув фаолиятлари учун зарурий билим ва кўникмаларни олиб, фармацевтика тизими учун юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар сифатида шаклланадилар.

kalit so`zi: ftbt