Toshkent Farmatsevtika Instituti

ELEKTRON KUTUBXONASI

http://moodle.pharmi.uz/library/modules/mod_image_show_gk4/cache/qweergk-is-91.jpglink

http://moodle.pharmi.uz/library/modules/mod_image_show_gk4/cache/navrozgk-is-91.jpglink

http://moodle.pharmi.uz/library/modules/mod_image_show_gk4/cache/1111gk-is-91.jpglink

  1. 0
  2. 1
  3. 2

Farmatsevtika jurnali haqida

Farmatsevtika jurnaliga 1992 yilda asos solingan. Yilga 4 marta chiqadi.

Мақолаларни расмийлаштириш тартиби

Мақола бир интервал оралиғи, 12-нчи шрифтда, Word, Times New Roman бўйича терилган бўлиши лозим. Тахририятга мақоланинг иккита нусҳаси ва электрон варианти тақдим этилади. 

Мақола билан бирга иш бажарилган муассаса раҳбари имзо чеккан йўлловчи хат ва экспертиза далолатномаси тақдим қилинади. Оригинал мақолалар ҳажми жадваллар, расмлар, адабиётлар рўйхати ва резюме билан бирга 8 бетдан, таҳлилий мақолалар эса 10-12 бетдан ошмаслиги, лекин ҳар бир илмий мақола ҳажми 0,25 босма табоқдан кам бўлмаслиги лозим. Таҳлилий мақолалар фақат журнал таҳририяти буюртмаси билан ёзилади. 

Матндаги харфли қисқартиришларнинг маъноси аввал тўлиқ очиб берилади, сўнгра қисқартиришга тавсия этилади. Қисқартиришга қабул қилинган сўзлардан бошқасини қисқартириш мумкин эмас, мақолалардаги ўлчов бирликлари СИ системасида берилади. Мақола матнидан аввал: УДК, муаллиф исми, шарифи, фамилияси кўрсатилади. Мақола номи катта харфлар билан ёзилади. Мақола охирида боҳланиш учун телефон рақами, e- mail, масъул шахс кўрсатилади. Мақола охирида барча муаллифлар имзо чекишлари шарт. Чоп этишга қабул қилинган мақолалар мажбурий равишда тақриз қилинади ва лозим бўлса таҳрирланади. Таҳририят мақолаларни қисқартириш ваколатига эга; бошқа нашриётларда чоп этилган мақолаларни таҳририятга йўллаш қатъиян ман этилади. Қабул қилинган мақола қайтариб берилмайди.

Оригинал мақолалар қуйидаги қисмларни ўз ичига олиши керак: кириш, мавзунинг долзарблиги, тажриба қисми ва олинган натижаларнинг муҳокамаси, ҳулоса. Тадқиқот методикаси аниқ ва батафсил материаллар эса тушунарли, аниқ ва қисқа тарзда берилади. 

Кимёвий формулалар, жадваллар, дори воситаларининг дозаси ва хаволалар синчиклаб текширилган бўлиши шарт. Матнда мақола охирида келтирилган адабиётлар рўйхатига хаволалар кетма- кетликда берилиши талаб қилинади (Гост...).

График материалларининг сони 2-3 тадан ошмаслиги, фотосуратлар ҳам юқори сифатли бўлиши, расмлар аниқ, уларнинг тагига ёзиладиган битиклар бошқа бетга ўтиб кетмаслиги, матнда расм ва жадвалларга албатта хаволалар берилиши зарур.

Мақолалар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида қабул қилинади. Мақолага резюмелар илова қилиниши лозим (60 та сўздан кўп бўлмаслиги керак). Мақола бошида у қайси тилда бўлса, ўша тилда резюме ва таянч иборалар (калит сўзлар) берилади. Адабиётлар рўйхатидан сўнг эса мақола ўзбек тилида ёзилган бўлса, яна рус ва инглиз тилларида ва аксинча, русча ёзилган мақолаларга ўзбек, инглиз тилларида резюме ва таянч иборалар берилади. 

Таҳририят манзили: 100015, Тошкент, 45, Ойбек кўчаси, "Ойбек" метро бекати.
Тел.: +99(871)2563648
         +99(871)2526762
Факс: +99(871)2564504
E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

Jurnalni ko'rish uchun keraklisini bosing.


Bizning manzil: 100015, Toshkent, 45, 
    Oybek ko‘chasi, "Oybek" metro bekati,
    Toshfarmi AT markazi.
    Tel.: +99(871)256-18-74
          +99(871)252-67-60
    Faks: +99(871)256-45-04
    E-mail: tfiatm@pharmi.uz