Toshkent Farmatsevtika Instituti

ELEKTRON KUTUBXONASI

“Китобхонлик маданиятини ошириш юксалтириш – замонавий етук кадрлар тайёрлашнинг муҳим омили”

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишига асосан институт Ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида бир қатор амалий ишлар олиб борилди.

     Маълумки, адабиётларга бўлган талаб кундан кунга ортиб бораётган бир пайтда Тошкент фармацевтика институтида талабаларнинг дарс жараёнида олаётган билимларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, талабаларнинг маьнавиятини ва дунёқарашларини кенгайтириш мақсадида институт Ахборот – ресурс маркази талабаларга хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари томонидан институт фойдаланувчилари ўрасида 2017 йил 14,15, 16-март кунлари “Китобхонлик маданиятини ошириш юксалтириш - замонавий етук кадрлар тайёрлашнинг муҳим омили”деб номланган  сўровнома ўтказилди. Ушбу сўровнома Ахборот - ресурс маркази ходимларининг фаолияти, мутолаа маданияти ва ўз ишларига бўлган маъсулятларини аниқлаш билан бирга кутубхонага кираётган талабаларнинг Ахборот - ресурс марказида йўлга қўйилган хизматлар хамда дарсликлар ва бадиий адабиётлардан қанчалик самарали ва ўз ўрнида фойдаланаётганликларини кўрсатиб беради. Сўровномада 100  нафар талабалар иштирок этишди, улардан турли хил талаб ва таклифлар олинди. Сўровномани таҳлил қилинганда талабаларнинг талаб ва таклифлари ўрганилиб,  ижобий хулосага келинди.

     

Сўровнома натижасига кўра фойдаланувчилар томонидан бир қатор таклифлар берилди:

       1. Аксарият фойдаланувчилар ўқув залининг кичкиналиги, интернет тезлигининг  пастлиги, бадиий адабиётларнинг камлигини кўсатиб беришган.

       2. Ўқув адабиётларидан Анорганик кимё, Дори воситаларини ишлаб чиқариш ва ижтимоий фанларнинг етишмаслигини ҳам кўрсатиб ўтишган.

       Хулоса шундан иборатки камчиликлар инобатга олиниб, бартараф этилиши кўзда тутилади.

    Сўровнома ҳақида  Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори   О.И.Худойбердиев,  илмий ишлари бўйича проректор Р.Т.Туляганов,  ўқув ишлари бўйича проректор С.У.Алиевларга маълум қилинди.

                                 

 

 Ахборот - ресурс маркази

Хизмат кўрсатиш бўлими мудири

Баҳодирова Д.Б.

 


Bizning manzil: 100015, Toshkent, 45, 
    Oybek ko‘chasi, "Oybek" metro bekati,
    Toshfarmi AT markazi.
    Tel.: +99(871)256-18-74
          +99(871)252-67-60
    Faks: +99(871)256-45-04
    E-mail: tfiatm@pharmi.uz