«ФИЗИК ВА КОЛЛОИД КИМЁ» ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИГИ

ФОЙДАЛАНУВЧИ УЧУН КУЛЛАНМА

 

«Физик ва коллоид кимё» фанидан ишлаб чикилган электрон дарслик Тошкент фармацевтика институти буюртмасига биноан Тошкент кимё-технология институти «Информатика ва информацион технологиялар» кафедраси кошидаги «SoftCraft» дизайн-студиясида ишлаб чикилган.

Ушбу электрон дарслик олий таълим вазирлиги талабномасининг энг юкори – 4 даражадаги электрон дарсликлари сирасига киришини айтишимиз мумкин. Ушбу электрон дарсликда гипперматн, 2 ва 3 улчамли графика, анимация, овоз ва видеотасвирлардан кенг фойдаланилган. Шу билан бирга фойдаланувчи уз билимларини назорат килиши учун тест саволлари, виртуал лаборатория ишлари ва лугат мавжуд. Бу ташкил этувчилар «Физик ва коллоид кимё» фанидан яратилган электрон дарсликнинг мохиятини янада оширади.

Энди электрон дарслик билан якиндан танишайлик. Электрон дарслик ишга туширилганда экранда дизайн студия заставкасидан кейин лаборатория хонасини эслатувчи аудитория расми пайдо булади (1-расм). 

1-расм. Электрон дарсликнинг бошланђич куриниши

Расмда телевизор, компьютер, китоб жовони, лаборатория столи ва х.з.лар тасвирланган. Расмлар шундай танланганки, фойдаланувчи интуитив равишда бажармокчи булган амалини танлайди, яъни, телевизор фойдаланувчининг видеомаърузалар билан ишлашини таъминласа, компьютер ушбу фандан тест утказади, китоб жовони маъруза матнларини, лаборатория столи – тажриба ишларини бажаришни таъминлайди. Фойдаланувчи сичкончани расмнинг ихтиёрий объектига олиб келиб босганда ушбу объектга мос амал ишга тушади. Телевизорнинг иккинчи вазифаси хам мавжуд – сичконча урнига мос расмларнинг вазифаларини ёзма равишда тасвирлайди (2-расм).

 

2-расм. Телевизорнинг иккинчи вазифаси хам мавжуд – сичконча урнига мос расмларнинг вазифаларини ёзма равишда тасвирлайди

 

Дастур ишга туширилганда илк маротаба ишлаётган фойдаланувчи компьютер тизим блокини расмини босиши тавсия этилади, чунки ушбу тугма босилганда электрон дарсликдан фойдаланиш коидалари билан танишиш мумкин (3-расм).

 

3-расм. Фойдаланувчи компьютер тизим блокини расмини босиши билан экранда фойдаланувчи учун кулланма ойнаси пайдо булади

 

4-расм. Маъруза матнлари гиперматн шаклида ташкил этилган.

 

Энди китоб жовони расмини босайлик. Экранда мукаддима сифатида кимё фанлари доктори, профессор Собиржон Нигматович Аминов сузлари келтирилган. «Мундарижа» тугмаси босилганда автоматик равишда дарслик мундарижасига утишимиз мумкин (4-расм). Шуни такидлашимиз лозимки, бу ерда келтирилган маъруза матнлари физик ва коллоид кимё дарс намунавий дастурига тула мос келади.

Энди телевизор тугмасини босайлик. Экранда видеотасвирлар билан ишлашга мулжалланган махсус плеер намоён булади (5-расм). Ушбу плеернинг чап кисмида видеомаърузалар руйхати келтирилган. Чегараловчи тугма босилганда ушбу руйхат беркитилиб, видеотасвир катталашади. Видеотасвир бутун экранга катталаштириш учун ойнанинг пастдаги унг кисмидаги махсус тугмани босиш керак. Плеер вактинча тухтатиб куйиш (пауза), умуман тухтатиб куйиш ва силжитиш катори билан таъмиинланган. Плеерни беркитиш учун эшик куринишидаги тугмани босиш керак.

Видеомаърузаларда проф. С.Н. Аминовнинг 5та маърузаси, 2та тажриба иши, осмос механизмини тушунтирувчи 3-улчамли графикада яратилган клип ва кизикарли кимёга оид баъзи тажриба ишлари келтирилган.

Юкорида айтиб утканимиздек, компьютер мониторига босилганда, экранда тест ойнаси пайдо булади (6-расм). Фойдаланувчи эътиборига 160та саволдан иборат база берилиб, тугри жавобларни ойнинг унг кисмидаги вариантлардан бирини танлаши оркали беради. Тест дастурининг эътиборга лойик хусусияти шундаки, ундаги саволларни тахрирлаш, янги саволлар кушиш, кераксиз саволларни учириш мумкин, яъни замон талабларига мослаштириш мумкин. Ушбу амллар «Тахрир» тугмасини босиш оркали амалга оширилади (7-расм). Бу ушбу дастурдан фойдаланувчи таълим муассасалари учун катта кулайлик тугдиради. Яъни жорий, оралик ва якуний тест саволларини алохида базалар куринишида саклаб, синов вактида кераклигини алмаштириш билан кифояланиш мумкин.

6-расм. Тест утказиш ойнаси

 

7-расм. Тест ойнасининг «Тахрир» режими

 

Лаборатория столи расмига босилганда фойдаланувчига икки тажриба ишини бажариш имконияти берилади. Биринчиси – «Модданинг эриш иссиклигини аниклаш» (8-расм), иккинчиси – «Моддаларнинг молекуляр массасини эбулиоскопик усули билан аниклаш» (9-расм).

8-расм. Модданинг эриш иссиклигини аниклаш

9-расм. «Моддаларнинг молекуляр массасини эбулиоскопик усули билан аниклаш»

 

Юкоридагилардан ташкари кушимча материаллар ќам мавжуд. Сичконча Абу Али ибн Сино расмига босилганда физик ва коллоид кимёга улкан хисса кушган атокли олимлар ќакида кискача маълумот (бунда экранда пайдо булган ойна иккига булинган булиб, чап кисмида олимларнинг расми ва исми, унг ойнада эса улар хакидаги маълумот келтирилган) (10-расм), жовон устидаги хайкалга босилганда кимё ривожланишидаги мухим саналар (11-расм), компьютер олдидаги китобларга босилганда физик ва коллоид кимёдаги айрим атамалар луђати (12-расм) (ушбу лугат икки кисмдан иборат булиб, биринчи кисмида физик кимёга таълукли, иккинчи кисмида коллоид кимёга таълукли изохли лугатлар келтирилган).

 

 

 

 

10-расм. Физик ва коллоид кимёга улкан хисса кушган олимлар

хакидаги маълумотлар ойнаси

 

Девордаги Менделеев жадвали хакида алохида гапиришимиз лозим. Ушбу тугмага босилганда Менделеев даврий системаси электрон версияси экранда намоён булади (13-расм). Унда нафакат элементлар жадвали, балки тартиб раками, атом массаси, эриш температураси, кайнаш температураси, валентлиги ва электрон формуласи хакидаги маълумотларни олиш мумкин (14-расм). Бундан ташкари Д.И. Менделеев хаёти, лантаноидлар, актиноидлар ва s,p,d,f-элементлар хакида хам маълумот олиш мумкин.  

11-расм. Физик ва коллоид кимё сохасидаги энг мухим саналар

 

12-расм. Физик ва коллоид кимё фанидан атамалар луђати

 

Тошкент фармацевтика институти «Физик ва коллоид кимё» кафедраси хакидаги маълумотларни девордаги ёзувни танлаш оркали (15-расм), Тошкент кимё-технология институти «Информатика ва информацион технологиялар» кафедраси кошидаги дизайн-студия ќакидаги маълумотни «SoftCraft» ёзувини танлаш оркали амалга ошириш мумкин (16-расм).

13-расм. Менделеев даврий системаси электрон версияси.

 

14-расм. Жадвалда элементлар белгиланиши, тартиб раками, атом массаси, эриш ва кайнаш температураси, валентлиги ва электрон формуласи хакидаги маълумотларни олиш мумкин

Дарсликни тарк этиш учун эшик расмини босиш кифоя.

15-расм. Ноорганик, физик ва коллоид кимё кафедраси

ќакида маълумотлар

16-расм. «SoftCraft» дизайн-студияси какида маълумотлар

 

Ушбу электрон дарслик химоя воситаларига эга. Электрон дарсликни компьютерга урнатиш учун махсус серия номерини билиш керак. Хар бир компакт дискдаги дастур учун индивидуал серия номери берилади. Иккинчидан, дастур ишга тушиши учун компьютерга компакт диск куйилиши лозим, яъни электрон дарслик ёзилган компакт дисксиз дарслик ишламайди.